"Ньюкасл" ҳужумчиси "Арсенал"га қарши ўйинда тишини синдириб олди
17 май 2022 19:25
Янгиликлар
"Ньюкасл" ҳужумчиси "Арсенал"га қарши ўйинда тишини синдириб олди
“Ньюкасл” ҳужумчиси Каллум Уилсон Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши ўйинда тишидан айрилди.
Биринчи бўлимдаги эпизодларидан бирида 30 ёшли англиялик футболчининг тиши синди. Қайд этиш жоиз, Уилсон тезда майдонга қайтишга муваффақ бўлди. Каллум гол ура олмаган бўлса-да, жамоасига "тўпчилар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишда ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Каллум Уилсон Англия чемпионатида "қирқлар" таркибида 17 та ўйин ўтказиб, олтита гол урган. "Ньюкасл" айни дамда турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар