UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик” Янгиликлар

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик”

“Локомотив” бу йил асосан ёшларга катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан ярим ҳимоячи Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бермоқда. Суперлиганинг 9-тури доирасида “Олимпик”га қарши ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари майдонда бошқаларга қараганда ажралиб турди. “Олимпик”га қарши баҳсдан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

“Ўйиндан кейинги таассуротларимиз ажойиб. Муҳими ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бизга ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсда ютуқни қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли ўйинга астойдил тайёрларгарлик кўрдик.

Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва жамоавий яхши ўйин намойиш қилдик. “Локомотив”да юқори савиядаги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар “Олимпик”га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди.

Биласиз “Локомотив”да ажойиб ўйинчилар йиғилган. Мен ўйнайдиган позицияда ҳам Кахи Махарадзе, ҒуломҲайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов ва Санжар Қодирқулов каби юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Улар олдида тўп тепиб, ўзимга катта тажриба олмоқдаман", - деди Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика