UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  151 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола" Янгиликлар

Нурали Султонов: "Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Орол"ни қабул қилган "Насаф-2" кичик ҳисобда (1:0) ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Нурали Султоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кечаги учрашув анчагина "оғир" ўтди. Боиси, футболчиларга барқарорлик етишмаяпти. Бу табиий ҳол. Сабаби, қўл остимизда 17-18 ёшли болалар ўйнашади. Бундай ёшдаги болаларда барқарорлик ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Шунинг учун кечаги баҳс бироз "оғир" ўтди. Ўйин аввалида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, аммо шогирдларим бундан фойдалана олишмади. Аммо якунда барибир ғалабани қозона олдик.

Бизнинг асосий мақсадимиз бош жамоага футболчи етиштириб беришдир. 4 ўйиндан 6 очко жамғардик. Аслида бундан яхшироқ ҳам бўлиши мумкин эди. Сафардаги икки баҳсда ҳам сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида ютқазиб қўйдик. Буни ҳам шогирдларимда барқарорлик етишмагани билан изоҳлаган бўлардим. Истайсизми-йўқми, 17-18 ёшли бола ҳали бола. Ўйлашимча, биз дастлабки 4 турдан кейин 9 очкога лойиқ ўйин кўрсатган эдик.

Фурқатбек Нишонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика