UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Нозим Муллаохунов: "Хотира-79" таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор" Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: "Хотира-79" таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор"

Кеча биринчи лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Шарқ" минтақаси иштирокчиси "УзДонгЖу" Андижонда чемпионат етакчиларидан бири Хотира-79ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Нозим Муллаохунов билан суҳбатлашдик.

- Натижа биз учун қониқарли бўлган эрсада, ўйиндан кўнглим тўлмади. Мисол учун олдинги турларда гарчи "Оқ-тепа"га ютқазган бўлсакда, шу ўйиндан қониққан эдим. Чунки унда биз ўйнаб мағлуб бўлгандик, - дея гап бошлади Муллаохунов.

Ўйин қийин бўлишини тахмин қилгандим. Ҳар гал ғалаба билан бирга мағлубиятни ҳам биламан ва йўл қўйилган хатолар устида ишлаб уларни бартараф этишга уринамиз. Бугун биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам мазмунли ўйин кўрсатишга қийналди. Бунга об-ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлди. Иссиқ ҳароратда ўйнаш қийин эканлигини тўғри тушуниш лозим. Қолаверса ўйиндан-ўйинга бўлган муддат ҳам жуда оз. Футболчилар ўзларини тиклаб олишга қийналмоқда.

- Бугун жамоангиз чемпионат етакчиларидан бири бўлган "Хотира-79"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олди. Аслида рақиб жамоадан қандай ўйин кутгандингиз?  
- Бу жамоа билан жорий йил икки бор куч синашдик. Биринчиси синов-назорат баҳси эди. Иккинчиси чемпионат ўйини. Бемалол айтишим мумкинки, кучли жамоа. Таркибида олий лига даражасидаги ўйинчилар бор. Назаримда бугун уларга бош мураббийининг йўқлиги (Усмон Асқаралиев назарда тутилмоқда - муаллиф) таъсир ўтказди чоғи.

- "УзДонгЖу" ўтган турда аламли тарзда мағлубиятга учраганди. "Пахтакор-2" билан ўйиндан сўнг, шогирдларингизни бугунги ўйинга тайёрлаш қандай кечди?
- Дарҳақиқат, Тошкентда "Пахтакор-2"га қарши баҳсда ўз хатоларимиз эвазига тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Мазкур учрашувда пенальтидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Албатта бу мағлубият йигитларни руҳий ўрага тушириб қўйди. "Хотира-79"га қарши учрашувга уларни жисмоний ёки тактик томондан эмас, балки айнан руҳий жиҳатдан тайёрлашимиз керак эди. Асосан эътиборни шунга қаратдик. Ўйиндан олдин футболчиларни кўзига қараб шуни билдимки, уларда қандайдир чарчоқ аломатлари сезилаётгандек туюлди. Биз учун ҳар бир ўйин ҳудди финалдек ўтмоқда. Чунки мақсадимиз кейинги босқичга йўлланма олиш. Бу йўлда астойдил иштирок этамиз.

- Бугун "УзДонгЖу" таркибида бир нечта етакчи ўйинчиларни кўрмадик. Дамир Жамолдинов, Улуғбек Усмонов, Акмал Юлдашев шулар жумласидандир. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, асосий таркибнинг аъзоларидан айримлари жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти. Умид қиламанки кейинги турда Косонсойга қарши баҳсда таркибимиз оптимал кўринишда бўлади. Дамир Жамолдиновга келадиган бўлсак, у жамоа билан хайрлашди.

- Наҳотки?! Ахир Жамолдинов марказда катта ҳажмдаги ишни бажараётганди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғри, Дамирнинг бизга катта фойдаси тегаётганди. Албатта бу биз учун катта йўқотишдир. Чунки таянч ярим ҳимоясида унинг тутган ўрни юқори эди. Бироқ футболчи оилавий сабабларги кўра жамоани тарк этди. Бу футбол. Унда биргина футболчига боғлиқ бўлиб қолмаслик керак.

- Эндиликда Жамолдиновнинг ўрнида кўпроқ кимни кўряпсиз?

- Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни аста-секин жиддий ўйинлар орқали пишитиб бормоқдамиз. Футбол-интернат мактабимиздан етишиб чиққан Салоҳиддин Салоҳиддиновдан умидимиз катта. Унинг потенциалини юқори баҳолаган бўлардим. Марказий ярим ҳимоячига керак бўлган барча хусусиятлар унда мужассам. Ишонаманки, Салоҳиддинов ўзига билдирилган ишончни оқлайди. Ундан ташқари яна бир қатор истеъдодли ўйинчиларга эгамиз. Фақат уларни бир текисда ўйин кўрсатиб, асосий таркибга киришиб кетиши учун озгина вақт керак бўлади.   

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика