Нойернинг қачон сафга қайтиши тахмин қилинди

Eldor Akmurzayev
31 янв 2023, 07:45
Бу ҳақда “Bild” хабар бермоқда.

“Бавария” сардори Мануэль Нойер Қатардаги мундиалдан кейин дам олиш вақтида чанғи учаётганида оёғини синдириб олганди. Юлиан Нагельсманн киперни мавсум охиригача йўқотди ва шу туфайли клуб Ян Зоммер билан шартнома имзолади.

Тахминларга кўра, Нойер анча тез соғаймоқда ва янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида, аниқроғи, июль ойларида сафга қайтиши кутилмоқда.

36 ёшли кипери жароҳат олишига қадар 2022/23 йилги мавсум “қизиллар” сафига 16 баҳсда қатнашиб, 14 та гол ўтказиб юборди ва 7 учрашувда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild