

"Sport Bild" нашри хабарига кўра, жамоа спорт директори Ҳасан Салихамижич Нойер билан Александр Нюбель трансферини муҳокама қилган ва янги дарвозабонга мавсум давомида 15 ўйинда майдонга тушиш имконияти берилишини сўраган.
33 ёшли Нойер бу таклифни маъқулламади. Чунки у ҳар ўйинда, шу жумладан, ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнашни хоҳлайди.
Аввалроқ "Бавария" 23 ёшли Нюбель билан 5 йиллик келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.



