Нойер "Ливерпуль"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
4 фев 2019, 16:45
"Бавария" дарвозабони ва сардори Мануэль Нойер катта бармоғидаги жароҳатидан қутилмагани туфайли "Байер"га қарши Бундеслиганинг 20-тур учрашувида (1:3) иштирок этмади.

Немис клуби посбони шикастланиш туфайли "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. "Бавария" бош мураббийи Нико Ковач Нойер қачон сафга қайтишини билмаслигини айтди.

"Аниқ бир нима дея олмайман. У 5 ой майдонга туша олмайди десам ваҳима бошланади. Агар Нойер 5 кундан қайтишини айтсам вазият яхши деб ўйлашади. Мануэль оғриқ ҳис қиляпти" - дейди Ковач.

"Ливерпуль" - "Бавария" учрашуви 19 февраль куни Ливерпулда бўлиб ўтади. Жавоб ўйин 13 март куни Мюнхенда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo