Нойер "Бавария" билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар ҳақида гапирди

Alisher
9 май 2022, 13:03
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ҳақида гапирди.

"Менинг янги шартномам борасидаги музокаралар жуда яхши кетмоқда. Бизда захирада жуда кўп вақт бор. Шундай экан, барчаси яхши кетмоқда", - дейди Нойер.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Нойер "Бавария"да 2011 йилдан бери ўйнайди.

Дарвозабон 2021/22 йилги мавсум немис клуби таркибида барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 36та тўп олиб чиқди ва 14та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano