Нўъмон Ҳасанов: "Сергеевни кейинги ўйинларга асраш учун алмаштирдик"

Narzulla Saydullayev
26 окт 2015, 21:09
"Пахтакор" - "Динамо" учрашувидан кейин мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Олдинги ўйинги мағлубиятдан тўғри хулосалар чиқариб, камчиликларни тузатишга уриндик. Етакчиларнинг сафга қайтгани ижобий таъсир қилди. Шу сабабли ўйин биз учун осонроқ кечди ва йирик ғалабага эришдик. Искандеров аста-секинлик билан яхши ҳолатга кириб бормоқда. Оғир жароҳатдан кейин у майдонга қайтмоқда.

Сергеевни кейинги ўйинларга асраш учун алмаштирдик. Бизни олдинда осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. Бугун ҳам дастлабки 15 дақиқада рақиб катта муаммо туғдирди. Футболчилар жиддий қаршиликка дуч келишди. Биринчи голни уриб олгач, ўйин осонроқ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz