Эшитдик-да! Нўъмон Ҳасанов "Хўжанд" бош мураббийи бўлади

Sherzod Nurmatov
29 апр 2023
Ўзбекистонлик мураббийнинг Тожикистондаги фаолияти давом этади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Нўъмон Ҳасанов "Хўжанд" жамоаси бош мураббийига айланади. 

Мутахассис ўтган мавсумни ҳам Тожикистонда – "Истаравшан" клубида ўтказганди. 2022 йилги мавсум якунларига кўра мазкур жамоа қуйи лигага тушиб кетган эди.

Нўъмон Ҳасанов бунга қадар мураббий сифатида "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Навбаҳор" ва "Истаравшан" жамоаларида фаолият олиб борган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia