UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрдик"

Ўзбекистон суперкубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Эртага бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Ҳар иккала жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади. Эртанги учрашувда бош мақсадимиз ғалаба қозониш. Биз бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўзбекистон суперкубоги олдидан ҳар иккала жамоаларда ғолибликни қўлга киритиш учун имкониятлар тенг деб ўйлайман. Бу каби учрашувларда биргина гол ҳамма нарсани ҳал этиши мумкин. Эртага ким яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олса ўша жамоа ғалаба қозонади.


- Эртага янги футболчиларни майдонга туширасизми?

- Биз янги маҳоратли футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Суҳроб Бердиев, Ойбек Қиличев, Темур Жўраев сингари футболчилар қўшилишди. Умуман олганда ушбу футболчилар ҳам майдонга тушишга тайёр. Таркибимизни тарк этган футболчилар билан яхши муносабатда хайрлашдик. Лекин ҳозирги мавжуд футболчиларимиз ҳам ёмон эмас. "Пахтакор" асосан ёшларга таяниб ўйнайди. Биз ёшларга имконият берамиз. Мен жамоамизга ишонаман.

- "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрилдими ёки умумий тайёргарлик олиб борилдими?

- Албатта биз бу жамоага қарши алоҳида ҳозирлик кўрдик. Уларнинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. "Насаф" одатда очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатади. Биз рақибни диққат билан ўрганиб чиқдик.

- "Насаф"га қарши баҳсда Темур Жўраевга имконият берасизми ёки Рибкин майдонга тушадими?

- Жамоамиз дарвозасини эртанги ўйинда Рибкин қўриқлайди.


Шерзод Каримов: Биз Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишни хоҳлаймиз. Эртага мухлисларимизга ғалабани тақдим этамиз деган умиддаман. Биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва баҳсга тайёрмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика