UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик"

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Кийиниш хонасида футболчиларнинг кайфияти йўқ эканлигини сездим. Уларни юпатишга ҳаракат қилдим. Бу йигитлар Қўқон футболи учун кўп меҳнат қилишган. Бу футбол шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради.

Мавсумни яхши бошлаган эдик. Негадир сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаяпти. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Давралар оралиғида таркибимизни яхши ўйинчилар билан бойитишни истаймиз. Барчаси молиявий имкониятимизга боғлиқ бўлиб қоляпти. Дастлабки 15 дақиқада футболчилар умуман ишончимни оқлай олишмади. Шунинг учун тезкор футболчи алмаштиришга мажбур бўлдим. Мухлисларимиздан сабр қилишларини сураб қолардим. Уларни ишончини қайтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Жавоҳир Сидиқов: – “Навбаҳор” ўз майдонида кучли ўйнашини билардик. Гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлубиятга учрашди. Шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. “Набаҳор” жамоасини бугунги чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман.

Қолган ўйинларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан яхши натижа кутишаётганини ҳис этиб турибмиз. Уларни стадионга қайтаришимиз керак. Бугун Наманганга келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика