UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  0 23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  5 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" жамоалари учрашувидан кейин бош мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ғалаба билан жамоа ва мухлисларни табриклайман. Уни туғилган кунини нишонлаётган Жамшид Искандеровга бағишлаймиз. Ўйин икки хил бўлимдан иборат бўлди. Дастлаб ташаббусга эга бўлиб, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда фаолроқ ўйнаб, беллашувни фойдамизга ҳал қилдик. Барча футболчи танаффусдан кейин жуда яхши ҳаракат қилди.

Лобановни жароҳати сабабли алмаштирдим. Биринчи бўлим ўрталарида у жароҳат қийнаётганини айтди. Уни захирага олишни сўраганимизда бўлим охиригача чидаб беришини таъкидлади, бироқ тўп ўтказиб юборилган вазиятда унга бу ҳолат панд берди.

Қийин ўйинлар энди бошланяпти. Сафарда бизни оғир кечадиган беллашувлар кутиб турибди. Ҳамма нарса олдинда. Биз яна 5 ўйинда майдонга тушамиз. Ўша баҳслар барча масалани ҳал этиб беради.
 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика