UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  5 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйинни дастлабки дақиқаларини ажойиб тарзда ўтказдик. Шу тарзда давом этиб, 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим. Лекин "Металлург" битта вазиятдан фойдаланиб, гол уриб кетди. Ундан сўнг бекободликларда голга тортадиган вазият бўлмади.

Яна қайтараман жамоа бир оила бўлмаса, натижа бўлиши қийин. Шахсан ўзим ҳаракат қиляпман барчасини яхши тарафга ўгиришга. Мен янгиман, вақт керак.

Ўз асли ўзгаришлар бошқача бўлиши керак эди. Бироқ Аҳмедовни мажбуран алмаштирдик ва режалар ўзгариб кетди. Менимча бугун Азим яхши ҳаракат қилди. Уни марказий ҳимояда ўйнатиб кўрдим ва ўйинидан қониқдим. Ўйин давомида олган жароҳати ҳам унга бироз ҳалал берди. Болов машғулотларда жароҳат олди. Иброҳимов энди-энди тикланяпти. Жавлонни ҳам кейинги ўйинларга туширамиз.

Машғулотларда жарима зарбаларини қандай амалга ошириш борасида ўзгача ёндашяпмиз ва секин-секин ўйинда ҳам синаб кўряпмиз", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Эргашев Асадбек ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика