UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи экрин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  0 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  4 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  17 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  18 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5 19:48Матс Хуммелс фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин  2 19:34"Акрон": "Хуш келибсан, Шерзод Эсанов!"  2 19:25Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?  7 19:04Артём Довбик Мадридга кўчиб ўтади (Фабрицио Романо)  3 18:41"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди  1 17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  8 17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  13

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди"

"Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Кутилмаган ғалабага эришдик. Чунки "Бунёдкор" жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Ўйиндан олдин мени "қалдирғочлар"нинг ўрта чизиғи бироз қўрқитганди. "Бунёдкор"да ушбу нуқтада Иброҳимов, Собирхўжаев ва Ҳайдаров сингари тажрибали футболчилар ҳаракат қилишади. Бугунги ўйинда асосан уларни ёпишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам шу устида алоҳида ишлагандик. Бу ишни уддаладик. Умуман ўйин ва натижа учун футболчиларимга катта раҳмат айтаман. Бугун бошланғич таркибда илк маротаба Иқбол Маликжонов ўйнади ва рақиб ҳужумларини бузишда, марказда устунликка эришишимизда унинг хизмати катта бўлди. Маликжонов ёш бўлишига қарамасдан яхши савияда ўйнай олишини исботлади.

Ўйин чиройли ўтди. Бир тарафдан рақиб футболчиси олган қизил карточка ҳам бизга қўл келди. Аммо "Бунёдкор" 10 киши бўлсада яхши ўйнади.

Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган юзлаб мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бутун жамоага, футболчиларга ажойиб ўйин учун ташаккур. "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

Легионер ҳужумчи? Барибир кўп нарса молиявий ҳолатга бориб тақалади. Ҳа, биз легионер ҳужумчи билан келишиб қўйгандик. Аммо музокаралар сўнггида унинг маоши борасида келишувга эришолмадик. Легионер ҳужумчи истаган маошни беришга бизда имконият бўлмади. Футболчи сўраган маошни бироз камайтирмоқчи бўлдик, аммо кўндира олмадик. Шу сабабли, жамоада кўришни хоҳлаган легионер ҳужумчини жалб эта олмадик. "Қўқон-1912" клуби ҳали топ жамоалардек катта ҳаридларни амалга ошира олмайди. Бунга бироз эрта.

Молиявий ҳолатимиз қай даражада? Ўртача.

Биз имкон қадар кучли-олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз. Буни уддалаш осон бўлмайди. Бизни қийин бўлган "Пахтакор"га қарши баҳс кутмоқда. Албатта, бор кучимизни ишга солиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Агарда олтиталикка кира олсак, унда чемпионлик учун курашадиган жамоаларга рақобат туғдиришга қийналишимиз аниқ. Чунки очколар тарафдан ҳам анча ортдамиз. Мабодо "олтилик"ка кирсак, ҳисоблаб чиқдим, жамоамиз ҳисобидаги очколар 14 бўлади. Шунда турнир жадвалида 3-4 ўринларда бўларканмиз. Лекин биз ҳали аввало ўша "олтиталик"ка киришни ўйлашимиз зарур. Бу осон бўлмайди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мана "Нефтчи" "Навбаҳор"ни ютди. Албатта барча қатори "кучли олтиталик"ка киришни истаймиз ва курашамиз. Янги форматдаги чемпионатда чемпионлик учун курашиш қизиқ бўлади. Биз охиригача курашамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика