UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Ўртоқлик учрашуви. "Нюрнберг" - "ПСЖ" 1:1  0 02:30Olamsport: Пакьяо-Турман жангининг Ўзбекистондаги трансляцияси, Хабиб Кормьени мағлуб этди  0 02:15"Манчестер Юнайтед" - "Интер" 1:0  0 02:00Омадсиз дебют! Феликс "Атлетико" сафидаги илк ўйинидаёқ жароҳат олди  5 02:00"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" 0:0 (3:2 пенальтилар сериясида)  1 01:25РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Спартак" билан жанговар дуранг ўйнади  12 00:20РПЛ. "Ростов" – "Спартак" ўйини тугади  52 23:00Ёзнинг энг қиммат 10та трансфери  13 22:50Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. МЮ – "Интер" баҳсининг тақдирини ягона гол ҳал этди  4 22:27Назорат учрашуви. "Динамо" "Навбаҳор"ни мағлуб этди  17 22:20РПЛ. "Ростов" – "Спартак" учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  23 22:10Ришарлисон ўзи таваллуд топган шаҳарга 6 тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди  8 21:45Омар Момани карикатураси: Жазоир ва Махрез Африка миллатлар кубоги ғолибига айланди  5 21:20Сарри: "Погба менга жуда ёқади"  9 21:00Карикатура: Ҳаёт сенга бошқа имкониятни тақдим этади  6

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди"

"Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Кутилмаган ғалабага эришдик. Чунки "Бунёдкор" жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Ўйиндан олдин мени "қалдирғочлар"нинг ўрта чизиғи бироз қўрқитганди. "Бунёдкор"да ушбу нуқтада Иброҳимов, Собирхўжаев ва Ҳайдаров сингари тажрибали футболчилар ҳаракат қилишади. Бугунги ўйинда асосан уларни ёпишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам шу устида алоҳида ишлагандик. Бу ишни уддаладик. Умуман ўйин ва натижа учун футболчиларимга катта раҳмат айтаман. Бугун бошланғич таркибда илк маротаба Иқбол Маликжонов ўйнади ва рақиб ҳужумларини бузишда, марказда устунликка эришишимизда унинг хизмати катта бўлди. Маликжонов ёш бўлишига қарамасдан яхши савияда ўйнай олишини исботлади.

Ўйин чиройли ўтди. Бир тарафдан рақиб футболчиси олган қизил карточка ҳам бизга қўл келди. Аммо "Бунёдкор" 10 киши бўлсада яхши ўйнади.

Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган юзлаб мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бутун жамоага, футболчиларга ажойиб ўйин учун ташаккур. "Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

Легионер ҳужумчи? Барибир кўп нарса молиявий ҳолатга бориб тақалади. Ҳа, биз легионер ҳужумчи билан келишиб қўйгандик. Аммо музокаралар сўнггида унинг маоши борасида келишувга эришолмадик. Легионер ҳужумчи истаган маошни беришга бизда имконият бўлмади. Футболчи сўраган маошни бироз камайтирмоқчи бўлдик, аммо кўндира олмадик. Шу сабабли, жамоада кўришни хоҳлаган легионер ҳужумчини жалб эта олмадик. "Қўқон-1912" клуби ҳали топ жамоалардек катта ҳаридларни амалга ошира олмайди. Бунга бироз эрта.

Молиявий ҳолатимиз қай даражада? Ўртача.

Биз имкон қадар кучли-олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз. Буни уддалаш осон бўлмайди. Бизни қийин бўлган "Пахтакор"га қарши баҳс кутмоқда. Албатта, бор кучимизни ишга солиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Агарда олтиталикка кира олсак, унда чемпионлик учун курашадиган жамоаларга рақобат туғдиришга қийналишимиз аниқ. Чунки очколар тарафдан ҳам анча ортдамиз. Мабодо "олтилик"ка кирсак, ҳисоблаб чиқдим, жамоамиз ҳисобидаги очколар 14 бўлади. Шунда турнир жадвалида 3-4 ўринларда бўларканмиз. Лекин биз ҳали аввало ўша "олтиталик"ка киришни ўйлашимиз зарур. Бу осон бўлмайди. Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ. Мана "Нефтчи" "Навбаҳор"ни ютди. Албатта барча қатори "кучли олтиталик"ка киришни истаймиз ва курашамиз. Янги форматдаги чемпионатда чемпионлик учун курашиш қизиқ бўлади. Биз охиригача курашамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг