UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Нодирхўжа Юлдашев: Устознинг тадбиридан фотомақола... Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: Устознинг тадбиридан фотомақола...

"Бунёдкор" - "Зобаҳан" учрашувида устоз "бир гап бор, Тошкентда кўришайлик", - деган эдилар.

Бундан бир неча кун аввал ЎФФ биносида устоз Ахбор дода Имомхўжаев билан кўришдим. Шунда у киши, фарзандларидек бўлиб қолган журналист, ҳам шогирдлари Ҳамрохон Мусурмонова томонидан, “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли китобини ёзганлиги ва шуни тақдимоти устида иш олиб бораётганликларини айтиб ўтдилар. 


Кўплаб тадбирларни ўтказиб юрганимиз учун бўлса керак, устоз бу масалада айнан бизни ҳамкорликка чақирганликлари, ўзимизга бўлган ишончни яна бир бор оширди ва тез кунда Диёр билан ҳамкорликда тадбир режасини туздик. Ҳудди чет элларда бўлгани каби, аввал китоб тақдимоти бўлиши, унда иштирок этадиган меҳмонларга китоб, муаллиф ва китоб қаҳрамони ҳақида ахборотлар берилиши керак эди. Ташқарида эса китоб савдоси авжида бўлиши ҳам режамизда бор эди. Китоб ҳам жуда арзон, бор йўғи 12 000 сўм. 

Бу ердан биз ўз танишларимизни, у ерда Диёр додасининг яқинларини йиға бошлади. Қисқа муддат ичида амалга оширилган тадбиримизга Ахбор доданинг юздан ортиқ яқинлари ташриф буюрдилар. Уларнинг қувончлари, бизнинг қувонч эмасми? Шундай файзли ёшда, файзли тадбирнинг шоҳи бўлиб турган Ахбор Имомхўжаевни кўрар эканман, бир зум кўз олдимдан додам ўтдилар. Агар менинг додам 1997 йил Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувига олиб бормаганларида, мен футболга бундай муккасидан кетмаган бўлар эдим ва мен ҳозир Ахбор дода билан бир столда ўтирмаган бўлар эдим...


Тадбир ҳудди биз кутганимиздек бўлди. Аввалига фақат кекса ёшдаги танишлар кела бошладилар. Бироз ўтиб, улар қаторини ёшлар тўлдирдилар. Бугунги кунда қалам тебратаётган, ТВ, радио, газета ва сайтларда ишлаётган ҳамкасбларимиз тадбирни тўлдира бошладилар. "Локомотив", "Пахтакор", "Андижон", "Олмалиқ"дан вакиллар қатнашиб ўз архивлари учун китобларни харид қилдилар.

Мурожаатимиз бекор кетмагани кўрдик, сайтимиз ўқувчилари ҳам тадбирда қатнашиб бизни хурсанд қилдилар. 

Тадбир чоғида мен ҳам устозга атаб ёзилган китобга дастхат қўйдириш учун ўз навбатимни кутиб турардим. Устознинг олдиларида, мен учун яна бир қадрдон устозлардан бири бўлган Владимир Сафаров ҳам ўтирар эдилар. Владимир Ашотович ва Ахбор Рустамович ўрталарида турар эканман, Владимир Ашотовичга, "мен ҳозир ўзимни Пеле ва Марадонанинг ўртасида тургандек ҳис этаяпман", дедим. Бунга жавобан, Владимир Ашотович, "қўйсангчи", дея жилмайиб қўйдилар. Ҳақиқатдан ҳам бу икки кишининг ўзбек футболи журналистикасига қўшган ҳиссалари ҳаддан ташқари зиёда. Ахбор дода фаолиятини ТВ ва радиога бағишладилар, ундан сўнг кўплаб китобларнинг муаллиф бўлдилар. Владимир Ашотовичнинг эса ўзбек футболига оид 70 йиллик (!!!) статистикаси мавжуд.


Шуни айтишим мумкинки, тадбирда қатнашмаган ОАВ вакиллари ёки келиши мумкин бўлиб, кела олмаган мухлислар жуда катта воқеаликни кузата олмадилар. 

Ҳали китоблар етарлича, яна бир икки тадбир ўтказиш режада йўқ эмас. Бунисини ўтказиб юбормайсиз деб ўйлаймиз.

ФОТОГАЛЕРЕЯни томоша қилиш.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика