UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  0 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  27 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  2 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  57 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: U-23 Осиё кубоги, фон ортидаги қаҳрамонлар

Нодирхўжа Юлдашев кечагина якунланган U-23 Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мусобақада бизнинг кўзимизга фақат терма жамоа ва ЎФА вакиллари кўринди.


Мен ушбу жараёнгача ва мусобақа давомида натижага катта меҳнати сингганларни санаб ўтсам. 

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигига мусобақа бошланишига 3 ҳафта қолганда “Пахтакор”га катта юкламдаги ва пул ишлатилиши керак бўлган вазифа тушди. Бу вазифани Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги ҳокимлик ва клуб раҳбари Дилшод Каримов   қўлдан келганча бажаришди. Қисқа фурсат ичида стадион ремонт қилинди, Қибрайдаги база машғулот учун таъмирдан чиқди. Умумий ҳаражат 5 млрд сўмдан ошди. Очилиш маросими учун махсус монитор қўйилди. Тошкентнинг яна бир жамоаси, “Бунёдкор” раҳбари Улуғбек Мирзаев. Бу инсон ҳам Осиё чемпионатини яхши савияда ташкил қилишда, клубнинг деярли барча ходимлари билан шижоат кўрсатди. 


2. Тошкент гигантлари, Тошкент футбол ассоциацияси ва унинг қошидаги  “Пахтакор” ва “Бунёдкор” академиялари. 

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 2001 ҳамда 2002 йилда таваллуд топган авлод вакиллари 2014 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок эта бошладилар. 

Улар йиллар давомида Кудряшов, Нуралиев, Коростиченко, Чигатаев, Қурбонбоев, Отажонов каби мураббийлар қўл остида шаҳар биринчилигида тўп тепиб, кейин шаҳар U-18, 2-лига мусобақасида иштирок этдилар ва ўринбосарлар орқали ўз клубларининг асосий таркибига етиб бордилар. 


3. Қашқадарё ҳокимлиги ва “Насаф” ҳам футболчилари, ҳам инфраструктураси билан яқиндан ёрдам берди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудудда меҳмонларни кутиб олиш, уларга яхши савияда хизмат кўрсатишни маромига келтириб бажарди. “Насаф” академияси тарбияланувчилари эса Кападзе жамоасини кучайтириб берди. Уларни тарбиялашда эса Эшқобилов, Каюмов, Мойлиев ва Қўнғиров катта меҳнат қилганлар. Бердиевга қадар Холмуродов ҳам ёшлар лигасида имконият берди.


4. “Абу”! Абдураҳмон Фозилов киши кўрмас, ўзининг армияси билан жуда катта меҳнат қилди. Айниқса мухлиссиз ўтган Японияга қарши ўйинда стадион олдида қилган иши тақсинга сазовор. Финалда мағлубиятга учраб турган пайтимиз, ўз ёрдамчилари билан бўлинган ҳолда барча секторларни имкон қадар тартибли бўлишга чақириб турди. 

Қисқаси, бу мен кўрганларим. Яна фон ортида турган қаҳрамонлар, ДХХ, ИИБ, Тез ёрдам, МЧС ларни ҳам санаб ўтиш мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика