UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  5 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 

- Терма жамоамизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Шуни эвазигами ёки омад келмагани туфайлими Ироққа ютқаздик. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Омад келмади демаган бўлардим. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Энг асосийси, йигитларимиз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб майдонга тушишди, яъни 100 фоиз ютамиз деб ўйлашди. Бу – спорт. Уни алдаб бўлмайди. Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди. 2 та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин фақат ҳужум қилдик, лекин қайта тикланиб олиш қийин бўлди. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик, шуни эвазига яна асабийлашдик. Ўйлайманки, бу яхшиликка. Бундан хулоса чиқарамиз. 

- Ироқда эронлик мураббий ишламоқда. Ўзингиз ҳам кўп марта ироқликларга қарши тўп тепгансиз. Ҳозирги термада эронлик мураббий ишлаётгани таъсири сезилдими?

- Албатта. Яхши мураббийни жалб қилишган. Иши сезилмоқда. Ўйинида мазмун бор. Ироқ терма жамоасига Осиё чемпионатида омад тилаб қолган бўлардим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика