

“Ҳозирда бутун футбол жамоатчилигининг эътибори Россияга қаратилган. ЖЧ-2018 баҳслари бошланишига оз фурсат қолмоқда. Мана “МЮ” бош мураббийи афсонавий Жозе Моуриньо ҳам Москвага келади ва Россия телеканлларидан бирида экспертлик қилади (афсуски, телеканал номини ҳозирча ёза олмайман).
Албатта, у бутун турнир давомида эмас, маълум муддатга шу вазифани бажаради. Бу муҳим ҳолат. Ўйлайманки, ушбу анъана ЖЧ вақтида бошқа жаҳон футболи юлдузлари томнидан ҳам давом эттирилади”, дейди Арустамян ўзининг Телеграмдаги каналида.



