UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

"Ростов" президенти Шомуродовни 15 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас Янгиликлар

"Ростов" президенти Шомуродовни 15 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас

Россиялик таниқли журналист, инсайдер Нобель Арустамян ўзининг "YouTube"даги саҳифасида "Ростов" клуби ҳақида влог тасвирга олиб, унда клуб раҳбарияти, мураббий Карпин ва футболчилар билан жамоа атрофидаги хабарлар, чемпионат борасида бафуржа гаплашган.

Суҳбат чоғида Нобель Арустамян "Ростов" президенти Арташес Арутюнянцга трансферлар, хусусан Шомуродовнинг трансфери бўйича эҳтимолий таклифлар ҳақида сўраган. Арташес Арутюнянц қайсидир жиҳатдан бу жамоанинг Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқиш ёки чиқмаслигига боғлиқлигини айтиб, ҳозирда Шомуродов ёки Норманн каби футболчиларни сотиш ҳақида ўйламаётганини таъкидлаган.

Қуйида ўша суҳбатдан парча:

Нобель Арустамян: - "Ростов" Европа лигасида мамлакат шарафини ҳимоя қилиши ва Шомуродов ёки Норманн трансфери бўйича таклифларни қабул қилиши ўртасида чегара борми?

Арташес Арутюнянц: - Агарда биз Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқсак, унда ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмаймиз. 


Нобель Арустамян: - Дейлик, масалан 15 миллион евро атрофидаги таклифларга ҳам рад жавобини берасизми?

Арташес Арутюнянц: - Майли, таклифни қабул қилдик дейлик. Унда Европа лигаси гуруҳ босқичида кимлар билан ўйнаймиз?


Нобель Арустамян: - Шу боисдан ҳам мен сиздан сўрадим...

Арташес Арутюнянц: - Биз аввал бир мавсумни ўтказиб олайлик. Кейинчалик трансферлар бўйича бир тўхтамга келамиз. Европа лигаси квалификацияда қандай иштирок этишимизни кутайлик. Кейин кўрамиз. Ҳа айтганча, агарда воқеалар ривожи биз истагандек бўлмаса ҳам "Ростов" футболчиларини трансфер қилиши ҳақида ким айтди? Журналистлар бундай маълумотларни қаердан олишади, тушунмайман. Ҳа, бизнинг футболчилар бўйича қизиқиш, сўровлар кўп. Музокаралар бўлмоқда, агентлар келишади ва ҳоказо. Биз ҳеч қаерга шошилаётганимиз йўқ. Бизга бу жамоани қуриш, шакллантириш осон бўлгани йўқ. Катта куч, кўп пул, энергияларимиз ва вақтимизни сарфладик. Барчасини бир деганда сотиб юборишимизга ишонасанми?


Нобель Арустамян: Йўқ албатта/

Арташес Арутюнянц: Сен мени биласанку!

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика