UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  1 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Нима учун Наманган? Янгиликлар

Нима учун Наманган?

Одатда ОФК бу турдаги мусобақаларда ортиқча харажатларни олдини олиш ва шу билан бирга ўзи учун қулай бўлишлиги учун битта шаҳарда ўтказади. Бошқа қитъаларда ҳам деярли шундай.

Лекин, нима учун айнан Наманган? Бу саволга жавобни кўпчилик беряпти.

Аслида бошқа мусобақалари каби фақат битта шаҳар, Тошкент мезбон бўлиши кутилганди (Олмалиқ бундан мустасно, у ерга фақат ўйин учун борилади. Қоидага кўра 1 соатлик йўл норма ҳисобланади. 102 билан Тошкент Олмалиқ масофаси яшил зона орқали юриладиган бўлса, 50-60 дақиқалик йўл).

Бу каби мусобақаларни қабул қилиш учун асосий талаб 3та! Халқаро аэропорт, меҳмонхона ва стадион. Наманган номзоди эса, вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг ташаббуси орқали чиқди. Намангандаги шароит, Қашқадарёда ҳам йўқ эмас. Самарқандда ҳам амалласа бўларди. Аммо шулар ичидан бирини танлашга келганида, бу борада айни пайтда ҳокимлар ичида футболга энг кўп ҳисса қўшаётган Хайрулла Бозоровнинг таклифи ОФКга ҳам маъқул келди.

Наманганда асосан гуруҳ ўйинлари ва чорак финал ўтади. Барча ярим финал ўйинларига Тошкент стадионлари мезбонлик қилиши кўзда тутилган. Аммо шу ўйинларнинг ўзиёқ водий учун катта байрамга айланиши мумкин, агар унга қадар карантин тугатилиб, стадионларга мухлислар ташрифига йўл очилса. Менга қолса, Ўзбекистон гуруҳда яхши қатнашиб 1/4 финалга йўл олса, ЖЧ тақдирини ҳал қиладиган учрашув Наманганда бўлгани яхши. 12-ўйинчи сифатида, камида 30 минг нафар мухлис терма жамоамизга далда бўлади.

Имкон қадар «Бунёдкор» стадионида ўйнамаслигимиз керак. Кузга келиб яна аввалги ҳолатига келмаслигига ҳеч ким кафил бўлмайди. Бундай ҳолларда энг яхши вариант «Локомотив» стадиони. Афсуски ЖАР стадиони рўйхатда йўқ. Бугунги кунда майсаси бўйича суперлига клублариникидан ҳам яхши ҳолатдаги арена. Ўт-бўтини қараб қўйса бўлгани.

Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узоқ танаффусдан кейин ўтказиладиган Осиё чемпионати. Шу кунгача Ўзбекистон 2008 ва 2010 йилларда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган холос. Бу савиядаги мусобақа учун дебютантмиз.

2001 йилларда таваллуд топган терма жамоа бош мураббийи - Тимур Кападзе. Бу терма жамоа олдида турган яна бир муҳим вазифа, 2024 йилги Олимпиада ўйинларига чиқиш.

Омад

@Nadirkhuja

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика