UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  2 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  129 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади” Янгиликлар

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади”

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Ал Жаиш”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Қатар клуби билан кечган баҳсда меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Нильмар иккита голга муаллифлик қилди. Учрашув якунига етгач, бу футболчидан интервью олдик.

- Нильмар, бўлиб ўтган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Баҳс қийин кечди, чунки майдон ҳолати яхши ўйин кўрсатишимизга халақит берди. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. “Бунёдкор” асосан “иккинчи қават”да устунлик қилди ва улар кўпроқ узоқ масофаларга тўп ошириш орқали ўйинни олиб боришди. Биз эса ердан ўйнашга ҳаракат қилдик.

- Иккита голни ҳам гўёки осонгина ургандек бўлдингиз. Сизга ҳам шундай туюлдими?
- Мен – ҳужумчиман, вазифам эса имкон қадар бўш жойларни топиш ҳисобланади. Тўп ердан ўйналганда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан ва бу вазиятда ҳимоячилардан ўзиб кетиш осонроқ туюлади.

- Қайси ўйин қийин бўлди: “Фулад” билан кечган учрашувми ёки “Бунёдкор”га қарши баҳсми?

- Қатардаги беллашувда “Фулад” фақат ҳимояланганди, шу боис уларга қарши тўп суриш осон бўлмади. “Бунёдкор” билан кечган учрашувда эса дастлабки 15 дақиқа бироз ёпиқ футбол намойиш этилди. Кейин ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор тактикани танлади. Бу эса бизга қўл келди.

- “Бунёдкор”нинг асосий муаммоси нимада бўлди?
- Рақиб яхши ҳимояланди, бироқ ҳужумда омади келмади. Қолаверса, “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади.

- Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
- Қатарда бунчалик кўп мухлис қаршисида тўп суришга ўрганмаганмиз. Менга ишқибозларнинг қўллаб туриши ёқди.

Гарчи рақиб жамоа сафида тўп сурган бўлсам-да, ишқибозларнинг кўплиги кўтаринки кайфият бағишлади.

- Осиё чемпионлар лигаси савияси ҳақида фикрингиз?

- Бу мусобақада тенг кучли жамоалар нисбатан кўпроқ. Масалан, Европада фаворитлар бор, Осиёда эса деярли йўқ. Исталган жамоа ОЧЛда зафар қучиши мумкин.

- “Насаф” ва “Бунёдкор”ни ўзаро таққослай оласизми?
- Ўз майдонимизда “Насаф” билан кечган баҳсда бунчалик қийналмагандик. Чунки бизда майдон ҳолати яхши ва бемалол ўз ўйинимизни намойиш этишимиз мумкин. Мен учун “Бунёдкор” кучлироқ кўринди.

- Қатарда тўп суриш сизга маъқул келяптими?
- Бошида келганимда янги жамоага киришиб кетиш осон бўлмаганди. Айниқса, маҳаллий муҳитга. Ҳозир эса ўзимни анча эркин ҳис қиляпман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика