

Олдинроқ журналист Николо Скира "Женоа" форварди Элдор Шомуродов 14 млн евро эвазига "Рома"га ўтишини, айни дамда генуяликлар унинг ўрнига бошқа форвард излаётганини маълум қилганди. Инсайдернинг маълум қилишича, Супряга яқин вақтлар ичида клуб билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди ва катта эҳтимол билан айнан Шомуродовнинг ўрнида ўйнайди.
Ўтган мавсумда 21 ёшли Супряга "Динамо" таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 5 ассист қайд этганди.



