UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман"  2 21:50Италия Суперкубоги. “Ювентус” “Наполи” билан баҳсга 21 футболчини қайдномадан ўтказди  3 21:35Испания Кубоги. “Реал” сафардаги ўйин учун қайдномани эълон қилди, Рамос ва Карвахаль рўйхатда йўқ  2 21:15Жалолиддиновга "нон бермаган" футболчи “Локомотив”дан кетди  13 21:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2020'га қуръа ташланди  17 20:37Обамеянг фаолиятидаги 300-голини урди  2 20:36Эрон терма жамоаси 17 мартдан йиғинга киришади  12 20:20Карикатура. Тимо Вернер Фернандо Торресни эслатиб юбормоқда  9 20:05“Хетафе” “Реал”нинг яна бир аъзосини ижарага олмоқчи  1 19:50Зидан Йович ҳақида: “Мен айбдормасман”  10 19:30Лэмпарднинг келажаги бугун ўтадиган “Лестер”га қарши ўйинга боғлиқ  11 19:15Расман: Месси диквалификация қилинди  47 18:47"Барселона" ҳали ҳам Коутиньони сотишга умид қилмоқда  7 18:23Алабанинг отаси "Реал" ҳақида: "Шартнома ҳали имзоланмади, қарор ҳали қабул қилинмаган"  1 18:06Иван Йосович: "Янги мавсумни "Қўқон-1912"да бошлашимдан хурсандман"  11

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман" Янгиликлар

Никола Милинкович: "Фаолиятимни “Суғдиёна”да якунламоқчиман"

Куни кеча ижтимоий тармоқларда, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Никола Милинковични клубдан кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- Никола, “Сўғдиёна”дан кетганингиз ростми? Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга изоҳ берсангиз...
- Менинг клуб билан шартномам 30 ноябрда тугади. Жамоада қолиб кейинги йил совринлар учун курашишни истайман. Менга бу ерда барча нарса мақул. Яна беш, олти йил “Сўғдиёна”да қолиб, сўнг фаолиятимни якунламоқчиман. Ҳозирда Сербияга ватанимга қайтдим, таътилни ўз юртимда, оилам даврасида ўтказмоқчиман. Ўзбекистонда қолиш ёки қолмаслигим борасида аниқ гап айта олмайман. Шуниси аниқки, мен жон деб бу ерда қолишни хоҳлайман.



- Бу йил жамоа мавсумни тўртинчи поғонада тугатди. Осиё Чемпионлар лигасига чиқишига бир қадам қолганди. Умуман якунланган мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Тўртинчи ўрин биз учун яқин йиллардаги тарихий натижа ҳисобланади. Сўнгги тургача совринли ўринлар учун курашдик. Ўйлайманки, қайд этилган натижалар, жамоа намойиш этган ўйин мухлислар эътирофини қозона олди. Фикримча, биз ОЧЛга муносиб эдик. Ҳамма юқори савияда ишлади. Мухлислар, клуб призденти, мураббийлар, футболчилар ва қолган ходимлар бирлаша олди. Гарчи сўнгги ўйинда мағлуб бўлиб, имкониятни бой берган бўлсакда натижадан мамнунман.

- Сизни клубга Сергей Лушан таклиф қилганди. Орада катта ўзгаришлар юз берди. Мураббий алмашди. Улуғбек Бақоев билан Сергей Лушчан ўртасидаги тафовутни айтиб бера оласизми? Боиси сиз икки мураббий қўл остида турлича ўйин намойиш этдингиз...
- Буни қарангки, менга икки ажойиб мураббий билан бирга ишлаш насиб қилди. Улар турлича услубга эга. Мен иккаласи учун ҳам бир жамоанинг ўйинчиси эдим. Вазифаларим ўзгаргани йўқ. Бақоев ва Лушчан фаолиятимдаги энг яхши мураббийлар ҳисобланади

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика