UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  570 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (5:0) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. "Насаф" кучли жамоа, яхши шаклланган. Бугун улар ўйин давомида кўпроқ устунликка эга бўлишди. Бу жамоа ўтган мавсумда ОФК кубоги финалида ўйнаган, бу мавсумда ОЧЛда иштирок этаяпти. Уларга навбатдаги босқичларда омад тилайман. Очиғини айтганда, "Навбаҳор" ва "Насаф" билан ўйинларда биз жуда кучсиз кўриндик. Бошқа ўйинларда бундай холат кузатилмаганди.

Клубимиз раҳбариятида жуда яхши инсонлар фаолият олиб боришади. Раҳбарият бизга юқори ўринлар учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Менинг жамоадаги ўрним ҳам шунга боғлиқ.

- Сизнингча, жорий мавсумда "Пахтакор" чемпион бўладими ёки "Насаф"ми?

- "Пахтакор" ёки "Насаф" дейсизми? Мавсум якунида "Қизилқум" чемпион бўлади (кулади). Ҳа, тўғрисини айтганда "Пахтакор" ва "Насаф" жуда кучли жамоалар. Уларда пойдевор бор, академиялари жуда яхши шаклланган. 

Биласизми, бугун бизда айрим тажрибали футболчилар ҳам ёш болаларча хатоликларга йўл қўйишди. Стандарт вазиятларда ҳам яхши ишлай олмадик.

- Игнатий Нестеров нега бугун майдонга туширилмади?

- Бизда йўқотишлар бор. Нестеровда бир оз шамоллаш кузатилди. Шу сабабдан уни майдонга тушира олмадик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика