Никлас Бендтнер: “Мен “Арсенал”ни тарк эта олмаганимдан хафаман”
04 сен 2013 09:52
Янгиликлар


Никлас Бендтнер: “Мен “Арсенал”ни тарк эта олмаганимдан хафаман”
“Арсенал” клуби ва Дания терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Бендтнер, клуб бош мураббийи Арсен Венгер уни “Кристал Пэлас”га қўйиб юбормаганидан хафа эканлигини айтиб ўтди.
Франциялик мутахассис даниялик футболчининг ўрнига бошқа ҳужумчи топа олмаганидан сўнг, футболчини жамоада қолдиришга қарор қилган.
“Мен бу мавсумда “Арсенал”ни тарк эта олмаганимдан хафаман. “Кристал Пэлас” мени сотиб олиш бўйича келишиб олган эди. Мен ҳам бошқа инглиз клубида ўз омадимни синаб кўришни хохлагандим. Мен футбол ўйнашни жуда хохлайман ва бу мени бахтли инсонга айлантиради. “Арсенал”да ҳар бир профессионал футболчи учун фантастик шароитлар яратилган. Мен жамоага ва мураббийга янги мавсумда юқори натижаларга эришиши учун бор кучим билан ёрдам бераман”, - Бендтнернинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Фикрлар