UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  6 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Нижний Новгород стадиони” ҳақида маълумот берамиз.


•    ЖЧ-2018нинг 6та ўйини “Нижний Новгород стадиони”да бўлиб ўтади
•    Стадион Ока ва Волга дарёлари туташган гўзал масканда жойлашган

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Нижний Новгород стадиони” ҳақида маълумот берамиз.

Ўйинлар
“Нижний Новгород стадиони”да мундиалнинг 6та ўйини, шунингдек, 1/8 финал учрашуви ва чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Аргентиналиклар ва инглизлар ўртасидаги гуруҳ босқичидаги баҳс ҳам айнан шу ерда бўлиб ўтади.

Имкониятлари

Чемпионат вақтида “Нижний Новгород стадиони”га 45 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.

Жойлашган ўрни

ЖЧ-2018 учун махсус барпо этилган стадион гўзал маскан — Стрелка атрофида, Ока ва Волганинг туташув жойида қурилган. Аренага узоқ бўлмаган жойда Нижний Новгороднинг асосий эътиборга сазовор масканларидан бири — Александр Невский собори жойлашган.


Биласизми?
“Нижний Новгород стадиони” бунёд этилишида асосан кўк ва оқ ранглардан фойдаланилган. Қурилишда спортчи ва томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлашда, ҳамда стадион жаҳон талабларига жавоб бера оладиган бўлишида замонавий хом-ашёлардан фойдаланилган.

Дастлабки ўйинлар
Бошқа стадионлар каби “Нижний Новгород стадиони”да ҳам сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда “Олимпиец” клуби жорий мавсумнинг бир нечта уй ўйинларини шу стадионда ўтказиши режалаштирилмоқда.

   
Мерос
Чемпионатдан сўнг, стадион маҳаллий футбол клуби “Олимпиец”га уй аренаси бўлиб қолади. Бундан ташқари, стадионга фитнес ва тиббиёт марказлари қурилиши ҳам режалаштирилган. Стадион кейинчалик маҳаллий аҳолининг дам олиш масканларидан бирига айлантирилади. Арена атрофига эса велосипед учиш йўлакчалари, машиналар тўхташ жойи ҳам қурилиши режага киритилган.    


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? 

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика