Ниҳоят, МЮ Тен Ҳаг ўрнига мураббий қидира бошлади

Sherzod Nurmatov
30 сен 2024, 12:56
Эрик тен Ҳагнинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги сўроқ остида.

"TEAMtalk" манбаларига кўра, клуб раҳбарияти шу ёзда нидерландиялик мураббий билан шартномани узайтирганига қарамай, потенциал янги номзодларни фаол равишда ўрганмоқда.

Янги мавсум старти "қизил иблислар" учун омадсиз чиқди: Премьер-лиганинг олтита учрашувида атиги етти очко ва турнир жадвалида 12-ўрин. Яқинда Европа Лигасида аутсайдер "Твенте" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ва "Тоттенхэм"дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубият мухлисларнинг норозилиги ва тен Ҳагнинг мураббийлик қобилиятига шубҳаларни кучайтирди.

Қизиғи шундаки, тен Ҳагнинг шартномасини узайтириш яхши вариантлар йўқлиги сабабли содир бўлганди. Томас Тухель ва Маурисио Почеттино каби таниқли мутахассислар билан музокаралар натижа бермади ва клуб раҳбарияти нидердандиялик мураббий  билан ҳамкорликни давом эттиришга мажбур бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›