

Ушбу натижа орқали Нидерландия ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб мундиал йўлланмасини нақд қилди.

Шундай қилиб, Нидерландия терма жамоаси ЖЧ йўлланмасига эга чиққан 12-жамоага айланди.
Бунга қадар, Хорватия, Германия, Дания, Бразилия, Бельгия, Франция, Испания, Сербия, Англия ва Швейцария масалани ижобий ҳал қилиб улгуришганди. Қатар эса мезбон сифатида мундиалда қатнашади.




