"Ницца" футболчиси 9-сонияда қизил карточка олди
19 сен 2022 00:03
Янгиликлар
"Ницца" футболчиси 9-сонияда қизил карточка олди
"Ницца" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо "Анже"га қарши баҳснинг 9-сониясидаёқ майдондан четлатилди.
"Барселона"нинг собиқ марказий ҳимоячиси "Анже"га қарши ўйиннинг дастлабки сониялариданоқ рақиб ҳужумчисининг гол уриш имкониятини йўққа чиқаргани учун қизил карточка билан жазоланди.
"Анже" ўйинни майдон марказидан бошлаб, тезкор ҳужумга ўтди. Клуб ҳужумчиси Абдулла Сима рақибини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиш арафасида йиқитилди.
Бош ҳакам Бастьен Дечепи жарима зарбаси белгилади ва дарҳол франциялик футболчига қизил карточка кўрсатди.
Бу Тодибонинг жорий мавсумдаги иккинчи қизил карточкаси бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар