Неймарнинг нияти ўзгарди
18 фев 2018 17:11
Янгиликлар
Неймарнинг нияти ўзгарди
ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Реал"га мағлуб бўлган тақдирда ҳам бразилиялик ҳужумчи Неймар парижликлар сафини тарк этмайди.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли форвард узоқ вақт давомида ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқчи.
Неймар ўтган йилнинг ёзида 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан Париж клубига ўтган эди.
Олдинроқ, футболчи Франция жамоасига ўтганидан афсусдалиги ва кетишни истаётгани эълон қилинганди. Шу билан бирга, футболчига "Реал" қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувида "Реал" ПСЖни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар