Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди
05 фев 2025 00:08
Янгиликлар
Неймар ўзининг "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар бермоқда. Футболчи Рио-де-Жанейро штатидаги уйидан Сантус шаҳрига вертолетда келган. Бунга сабаб Неймар "Сантос" клуби жойлашган шаҳардан уй сотиб олишга улгурмаган. Кейинги ҳафтада Неймар Морро шаҳридан ҳашаматли уй сотиб олади.
Неймар ўз вертолетини 2019 йилда сотиб олган. Икки учувчи ва саккиз нафар йўловчига мўлжалланган вертолет ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам парвозларни амалга ошира олади. Неймар машғулот учун бир соатга яқин йўл босган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар