

Маълумотларга кўра, Каталония клуби ПСЖ форварди Неймарнинг "Реал"га ўтишидан фойдаланиб қолмоқчи.
"Барса" бу трансерга салбий муносабатда ва улар Искони харид қилиш борасида таклиф юборади.
Каталония клуби 25 ёшли испанияликни ёзда Хитойга кетиши мумкин бўлган Андрес Иньестага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Иско ва жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўртасида келишмовчилик мавжуд. Хавбек ўзининг клубдаги ҳолатидан мамнун эмас.



