Неймар қанча муддатга сафдан чиққани хабар қилинди. У “Бавария”га қарши жавоб баҳсида ўйнайдими?

Eldor Akmurzayev
20 фев 2023, 09:05
ПСЖ аъзоси Неймар Лига 1 доирасида “Лилл”га қарши (4:3) учрашувда оёғини қайириб олиб, жароҳат олганди.

"L’Équipe" манбасига кўра, бразилиялик Чемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га қарши (8 март) Мюнхенда ўтадиган баҳсгача сафга қайтиши мумкин.

Неймарнинг соғайиши учун тахминан 2-3 ҳафта талаб этилиши айтилмоқда. Кеча у МРТдан ўтган ва текширувлар у жиддий жароҳатдан қутилиб қолганини кўрсатган. Ҳужумчининг ҳолатига 48 соат ичида қайта баҳо берилади.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи жорий мавсум Франция юқори дивизионида 20 учрашувда қатнашиб, 13+11 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: L’Équipe