Неймар Пелега етиб олди

Aziz Tukhtamuradov
9 сен 2018, 21:55
Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича афсонавий Пелега етиб олди.

АҚШга қарши баҳс (2:0) Неймар учун терма жамоа сафидаги 91-ўйин бўлди. Пеле ҳам ўз фаолияти давомида Бразилия либосида 91 маротаба майдонга тушган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, 26 ёшли Неймар 91та ўйин давомида 58 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Пеле эса 91та баҳсда 77 маротаба рақиблар посбонини ранжитган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: abola.pt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›