Унинг саралаш давомидаги "InStat Index" статистик маркази бўйича кўрсаткичи 366 баллни ташкил этди. Иккинчи поғонадан Лионель Месси (Аргентина) жой олди - 354 балл, учинчи ўрин эса 315 балл тўплаган Алексис Санчес (Чили)га насиб этди.

Шунингдек, бразилиялик энг кўп зарба берган футболчи ҳам бўлди. ПСЖ форварди 90 дақиқа давомида дарвоза томон ўртача 4.3тадан зарба берди. Месси эса 3.7тадан зарба йўллади. Бундан ташқари, рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга етадигани топилмаган (256 - ўртача 90 дақиқада 17.8 маротаба алдаб ўтиш). Бразилия терма жамоасининг бу борадаги бир ўйинга ўртача кўрсаткичи 47.1 бора алдаб ўтиш. Неймар ўзига нисбатан ишлатилган қўполликлар борасида ҳам етакчи (80 - 90 дақиқада ўртача 5.6та қўполлик). Бу борада иккинчи Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо бўлди (саралаш давомида 52 бор).

Аргентина терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Николас Отаменди бўлди. У рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида етакчилик қилди (123 - 90 дақиқада ўртача 7.8та олиб қўйиш). Шунингдек, Отаменди ҳимояда яккакурашларни ютишда ҳам энг яхши кўрсаткич қайд этди (168 - 90 дақиқада ўртача 10.6та).