UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  3 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  8 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1

Неймар Мессини ортда қолдирди Янгиликлар

Неймар Мессини ортда қолдирди

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси бўлди.

Унинг саралаш давомидаги "InStat Index" статистик маркази бўйича кўрсаткичи 366 баллни ташкил этди. Иккинчи поғонадан Лионель Месси (Аргентина) жой олди - 354 балл, учинчи ўрин эса 315 балл тўплаган Алексис Санчес (Чили)га насиб этди.


Шунингдек, бразилиялик энг кўп зарба берган футболчи ҳам бўлди. ПСЖ форварди 90 дақиқа давомида дарвоза томон ўртача 4.3тадан зарба берди. Месси эса 3.7тадан зарба йўллади. Бундан ташқари, рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга етадигани топилмаган (256 - ўртача 90 дақиқада 17.8 маротаба алдаб ўтиш). Бразилия терма жамоасининг бу борадаги бир ўйинга ўртача кўрсаткичи 47.1 бора алдаб ўтиш. Неймар ўзига нисбатан ишлатилган қўполликлар борасида ҳам етакчи (80 - 90 дақиқада ўртача 5.6та қўполлик). Бу борада иккинчи Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо бўлди (саралаш давомида 52 бор).


Аргентина терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Николас Отаменди бўлди. У рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида етакчилик қилди (123 - 90 дақиқада ўртача 7.8та олиб қўйиш). Шунингдек, Отаменди ҳимояда яккакурашларни ютишда ҳам энг яхши кўрсаткич қайд этди (168 - 90 дақиқада ўртача 10.6та).

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика