Неймар "Манчестер Сити"га ўтишни истаб қолдими?

Aslanov Jasurbek
26 май 2018
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида ишлашни хоҳлаётганини айтди.

"Ҳар доим Хосеп Гвардиола қўл остида ишлашни истаганман. Унинг услуби қолганларникидан ажралиб туради. У "Барселона"ни тарк этганидан бир йил ўтиб Каталония клуби футболчисига айланганман, шу сабабли Хосеп билан ишлай олмаганман. Ҳақиқатдан ҳам у билан бир жамоада бўлишни хоҳлардим" - дейди Неймар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN Brazil