Неймар кечирим сўрасагина "Барселона" уни қайтариши мумкин

Mirjalol Normatov
28 авг 2018, 21:12
"Барселона" раҳбарияти бир шарт билан Неймарни ПСЖдан қайтариб олиши мумкин.

Унга кўра, Неймар бир вақтлар маошининг бир қисмини тўламагани сабабли "Барселона" билан судлашгани учун халқнинг олдида кечирим сўраши керак. Бу маълумотни "Mundo Deportivo" тақдим қилди.

Неймар кеча "Барселона" базасига бориб, собиқ шериклари билан гаплашган ва шу вақтда раҳбарият унга шуни маълум қилган.

Айни дамда Неймарнинг хизматларига "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo