

"Осон бўлмайдиган мавсум кутиб турибди. Бунга қаттиқ тайёрланиш керак. Аммо кўриб турибманки, бизда ҳаммаси яхши бўлмоқда.
Ҳозирги дамда асосий вазифа - "Нант"га қарши Суперкубок баҳсига тайёрланиш. Бироқ шахсан мен учун олдиндаги мундиал муҳим. Ушбу турнирга қадар юқори жисмоний ҳолатда бўлишни истайман", - деди Неймар.
Бразилия термаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Сербия, Швейцария ва Камерун термаларига қарши баҳс олиб боради. Турнир 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.



