Неймар "Инстаграм"да жароҳатига изоҳ берди

Aslanov Jasurbek
1 мар 2018
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Марсель"га қарши баҳсда олган жароҳати ҳақида "Инстаграм"да фикр билдирди.

"Тўсиқлар сизни тўхтатмаслиги керак. Агар қаршингизда деворни кўрсангиз, таслим бўлманг. Унинг устидан ўтишни ўрганинг" - дейди Неймар.

"Марсель"га қарши Франция чемпионатининг 27-тур баҳсида бразилиялик жиддий жароҳат олди. Неймар ҳафта охирида операция қилинади. Ушбу жараёнда Бразилия терма жамоаси шифокори иштирок этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Instagram