Неймар: «Бу ҳаётимдаги энг зўр ўйин»
09 мар 2017 08:14
Янгиликлар
Неймар: «Бу ҳаётимдаги энг зўр ўйин»
«Барселона» ҳужумчиси Неймар ПСЖга қарши ўйиндан сўнг (6:1) ўз ҳиссиётларини жиловлай олмади.
Биринчи ўйинда «Барселона» 0:4 ҳисобида ютқазганди, жавоб ўйинида эса охирги 3та голни 88-95-дақиқалар орасида урди.
«Бу ҳаётимдаги энг зўр ўйин – ҳам сюжет, ҳам голлар ва рақиб савияси жиҳатидан. Ғаройиб онлар. Жуда бахтлиман. Ўйингача исталган жамоани мағлуб эта олишимизни билардик. Париждаги мағлубиятдан сўнг барчамизга оғир бўлди. Кейин жавоб баҳсида тайёргарлик кўрдик. Айнан мен Серджи Робертога гол урган жойига боришини айтгандим», – дейди бразилиялик футболчи.
ПСЖ билан ўйинда Неймар иккита гол урди ва 6-голга пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
23:06
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар