Неймар бир йиллик танаффусдан сўнг майдонга қайтганига муносабат билдирди

Khoja
22 окт 2024, 08:24
«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Неймар майдонга қайтиши ҳақида фикр билдирди.

«Бу туйғуни яна бошдан кечирганимдан хурсандман. Яратган бизни паноҳида асрасин!» – деб ёзиб қолдирди Неймар ижтимоий тармоқлардан бирида.

Неймар бундан аввал 2023 йилнинг 18 октябрида майдонда кўриниш берган эди. Бразилиялик футболчи Уругвайга қарши ЖЧ-2026 саралаш баҳсида тиззасидан жароҳат олганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com