UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун чорак финалнинг охирги жуфтлиги маълум бўлади  0 01:55ЖЧ-2022. Бразилия Жанубий Кореяни йирик ҳисобда мағлуб этиб, навбатдаги чорак финалчига айланди  72 01:35Мурат Якин: "Швейцария Роналду ўйинга қандай таъсир кўрсатишини яхши билади"  1 01:15Далич: "Япония Хорватияга паст баҳо берди"  4 00:44Роналду кетганидан сўнг МЮдаги атмосфера яхши томонга ўзгарди  14 23:48ФИФА Франциянинг апельяциясини рад этди  2 23:20Ширер: "Франциядан қўрқиш керак эмас. Улар Англиядан қўрқишсин"  3 22:45ЖЧ-2022. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Хорватия чорак финалга чиқди  140 22:29Сантуш Роналду ўйнамаслиги ҳақида: "Янгиликлар ўқимайман. Эртанги ўйинга энг яхшиларни тушираман"  14 21:48"Арсенал" Санени АПЛга қайтармоқчи  0 21:31Португалия матбуот хизмати Рубен Диашга журналистларнинг саволига инглиз тилида жавоб беришни тақиқлади  11 21:14Абдулла Абдуллаев: “Мақсадимиз – ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш”  5 21:03Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 20:49"Реал" Аспиликуэта учун 10 миллион евро тўлашга тайёр  5 20:22ЖЧ-2022. Англиянинг Манесиз Сенегални мусобақадан чиқариб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш" Янгиликлар

Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"

Англиялик бу лойиҳага қарши.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Гари Невилл Европа Суперлигаси ташкил этилишига қарши чиқди.

"АПЛ "катта олтилиги" қилишга ҳаракат қилган иш, Европа Суперлигаси билан бўлган воқеа футбол тарихидаги ҳал қилувчи лаҳзадир. Мен буни жиноят деб атадим. Бу нафақат Англия футболини, балки футболни ўлдиришга бўлган уриниш эди. Кўпгина Европа лигалари учун бу воқеа ҳалокатли таъсир кўрсатарди. Буни шунчаки унутиб бўлмайди. Бунга ҳаққимиз йўқ.

Суперлигани ташкил қилишга уринганларнинг кўпчилиги ҳали ҳам клубларни бошқаришмоқда. Бу одамлар ўз ниятларидан воз кечишмаган: "Барселона", "Реал Мадрид", "Ювентус" Суперлига у ёки бу шаклда жорий этилишини айтишда давом этишмоқда. Ва биламизки, бу масала яна кўтарилади. Бу одамлар ўз ғояларини амалга оширишга яқинлашиб бораверишади.

Мен шундай деб ўйлаётган ягона одам эмасман. Эҳтимол, ҳаммадан кўпроқ хавотирдадирман, лекин бу футбол тарихидаги энг муҳим лаҳза эканлигига ишонаман. Бизнинг футбол пирамидамиз ҳимояга муҳтож ва унинг ичидаги баъзи одамлар керагидан кўпини хоҳлашмоқда. Бу ҳалол рақобатсиз лига яратиш демакдир. Футболга кўп нарса керак, аммо унинг эҳтиёжларини кимнингдир ғаразли манфаатлари ва очкўзлиги ҳисобига қондириб бўлмайди", – деди собиқ ўйинчи.

Аввалроқ Невилл Ҳоланд "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
29 сен 18:09:26
GuzarFC
•••••••••ARISTOKRAT••••••••• фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунда бизда хам футбол улябдими? Суперлига килиб футбол улса
Bizda allaqachon o'lib bo'lgan. Faqat kimlardur tirikdek ko'rsatmoqchi
   
28 сен 22:25:05
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Шунда бизда хам футбол улябдими? Суперлига килиб футбол улса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика