Невилл: "Погба бажараётган барча иш "Инстаграм" ва "YouTube"даги видео учун"

Aslanov Jasurbek
6 мар 2018, 15:37
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, ҳозирда телевиденияда эксперт сифатида ишлаётган Гари Невилл манкунианлар ярим ҳимоячисини "Кристал Пэлас"га қарши учрашувдаги (3:2) ўйини учун танқид қилди.

"Бу яхши ўйинга хатто яқин ҳам келмайди. Погбанинг асосий устунлиги - у майдонда ўзини эркин ҳис қилади, худди паркда тўп тепгандек. Бироқ унинг асосий камчилиги - у ҳақиқатдан ҳам дўстлари билан паркда ўйнаётгандек ҳаракат қилади. Погба бу ишларни YouTube ва "Инстаграм"даги видеолар учун қилаётгандек тасаввур уйғотади. Худди ҳаммаси жиддий эмас, ўйин-кулгу учун. Сўнгги учрашувларда Жозе Моуриньо уни асосий таркибга киритмагани ажабланарли эмас" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal