Невилл МЮ футболчиларини кескин руҳда танқид қилди

Sherzod Nurmatov
28 дек 2021, 19:48
Эксперт "Манчестер Юнайтед" ўйинчиларини танқид остига олди.

"Ньюкасл"га қарши жуда ёмон ўйин кўрсатишди. Жамоа ҳеч нарсани эплай олмади, ҳеч бир футболчи нимадир қилдим деб айтолмайди ёки жамоадошларидан бирига баҳо бера олмайди. Бирорта ижобий ҳолат содир бўлмади. Ҳеч қандай. 

Улар бир-биридан шикоят қилмоқдалар! Бир тўда ожизлар! Уларни майдондаги ҳаракатларини кузатинг: ҳаммасини қўли юқорига кўтарилган, улар барча нарсадан шикоят қилишади. 

Биринчи бўлимда мени шунчаки ҳайратда қолдиришди. Рангник ишдан кетмайди, у бир неча ҳафта ишлади, холос. Лекин шу кетиш бўлса, яна кўплаб мураббийлар ишдан бўшатилади.

Улар лиганинг иккита аутсайдерига қарши ўйнашди ва ҳеч нарса қила олишмади! Мураббийнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Гап ўйинчилар ҳақида, улар яхши ўйин кўрсатишмаяпти”, – деди жамоа собиқ ҳимоячиси Гари Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports