Невилл Алькасерни "Валенсия" сардорига айлантирди

Aslanov Jasurbek
22 янв 2016, 10:59
"Валенсия" бош мураббийи Гари Невилл клубнинг янги сардорини тайинлади.

Энди жамоанинг янги сардори "кўр шапалаклар" тарбияланувчиси Пако Алькасер бўлади.

Боғичнинг аввалги эгаси ярим ҳимоячи Даниэль Парехо эди. Бу қарор "Лас-Пальмас"га қарши Испания Кубогининг биринчи чорак финал учрашувида сўнг қабул қилинди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

"Валенсия"нинг янги сардори Алькасер бўлади, бу борада Парехо билан суҳбатлашдим. Бу қарорни қабул қилганимда муаммолар бўлмади. Агар муаммолар пайдо бўлса, у ўйнамайди" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›