Пако Алькасер Иньеста жамоадошига айланди

Mirjalol Normatov
15 сен 2023, 23:33
30 ёшли футболчи Пако Алькасер фаолиятини БААнинг "Эмирейтс" жамоасида давом эттиради.

Форвард бир мавсум давомида ижара асосида ушбу клуб аъзоси бўлади. Бунга қадар у "Шаржа" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Унинг шаржаликлар билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.

Футболчи "Валенсия", "Барселона", "Боруссия" Д ва "Вильярреал" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal