UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  18 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак? Янгиликлар

Нестеровга гол урган ҳужумчи ва бошқалар: ОКМКнинг бўлажак рақиби "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

Кеча Осиё футбол Конфедерацияси бошланаётган Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳслари жуфтликларини эълон қилди.

Унга кўра Олмалиқнинг ОКМК клубининг дастлабки рақби Ўмоннинг "Ал Сиб" клуби бўлади. 15 август куни ОКМК майдонида ўтадиган баҳс ғолиби 22 августда Қатарнинг "Ал Араби" клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Хўш, "Ал Сиб" ҳақида нималарни билиш керак?

"Ал Сиб" 1972 йилда ташкил этилган ва ўз уй ўйинларини 14 минг томошабинга мўлжалланган шу номдаги стадионда ўтказиб келади. Икки марта мамлакат чемпиони, 4 карра Султон Қаббос кубоги, 2 карра Ўмон лига кубоги, 2 карра Ўмон Суперкубоги ва 1 марта ОФК кубоги соҳибига айланган.




Ўтган мавсум ўз чемпионатида учинчи ўринни олган клуб ОЧЛда иштирок этадиган Ўмоннинг ягона клуби ҳисобланади. "Ал Сиб" чемпионат орқали эмас ОФК кубогида ғолиб бўлгани учун ОЧЛга йўлланма олган. Ёдингизда бўлса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва Малайзиянинг "Куала Лумпур" клубига пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. "Куала Лумпур" финалда айнан "Ал Сиб"га тўқнаш келган ва якунда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Клубнинг етакчилари икки ҳужумчи Абдулазиз Ал Муқбали ва Муҳсин Ал Ғассани ҳисобланади. 34 ёшли Муқбали Ўмон терма жамоаси собиқ юлдузларидан бири ҳисобланади. У 2011-2021 йиллар давомида терма жамоаси сафида 99та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 34та гол урган. Гол уриш бўйича Муқбали терма жамоа тарихидаги учинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади. Муқбали "Ал Сиб" сафида уч мавсумдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 79та ўйинда 39та гол урди.

26 ёшли Ал Ғассани эса икки мавсумдан буён "Ал Сиб" шарафини ҳимоя қилмоқда ва ҳозиргача 58та учрашувда 31та гол уришга муваффақ бўлди. Ал Ғассани 2019 йилги Осиё кубоги 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол ургани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. У Ўмон терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён 41та баҳсда майдонга тушди ва 8та тўп киритишга эришди.



"Ал Сиб"ни айни пайтда маҳаллий мутахассис Рашид Жобир бошқармоқда. 1964 йилда туғилган ушбу мураббий турли йилларда "Маскат", "Ал Сувайқ", "Дофар" каби клубларда ҳам ишлаган.

Ўмонда янги мавсум август ойининг иккинчи ярмидан старт олади. Яъни "Ал Сиб" 23 майдан буён расмий ўйин ўтказгани йўқ.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика